Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат жуда юқори деди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасидаги рақобат ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
"Шаҳарликлар" 1/8 финал босқичида яна Мадриднинг "Реал" жамоасига қарши майдонга тушади.
Испан мутахассиси матбуот анжуманида турнирнинг ўта мураккаблигини таъкидлади: "Чемпионлар лигаси жуда қийин. Исталган жамоани айтинг — ҳар бирининг ўз кучли томони бор. Агар бу мусобақада узоққа боришни истасан, энг кучлиларни енгишинг керак. Акс ҳолда бунга шунчаки муносиб эмассан", деди у.
Ўтган мавсумда "Манчестер Сити" энг нуфузли Европа турнирида айнан "Реал"га ютқазиб, плей-оффнинг саралаш босқичидаёқ мусобақани тарк этганди. Жорий кампанияда эса жамоалар умумий босқичда тўқнаш келиб, ўшанда инглиз гранди 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!