date

«Ал-Ҳилол» мухлислари Индзагини истеъфога чақирмоқда, у хотиржам

«Ал-Ҳилол» мухлислари Индзагини истеъфога чақирмоқда, у хотиржам

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳануз бирор марта мағлуб бўлгани йўқ, бироқ сўнгги пайтдаги бир нечта дуранг натижалар жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, мамлакатда Симоне Индзагининг бош мураббийликдан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар кучайган, «Ал-Ҳилол» мухлисларининг бир қисми италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шунга қарамай, Индзаги вазиятга сокин ёндашмоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта миқдордаги компенсация кўзда тутилган.

Қайд этилишича, Симоне Индзаги дунёдаги энг кўп маош оладиган мураббийлар рўйхатида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Ҳилол» мухлислари Индзагини истеъфога чақирмоқда, у хотиржам