date

Бавария ҳимоячи Натҳаниел Бровнни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Bavariya himoyachi Nathaniel Brownni o‘z safiga qo‘shib olmoqchi

Мюнхеннинг Бавария клуби Эйнтрахт Франкфурт ҳимоячиси Натҳаниел Бровнни трансфер қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини кучайтирмоқда. Sport1 хабарига кўра, Бавария раҳбарияти 22 ёшли футболчини жамоага олиб келиш масаласини жиддий кўриб чиқмоқда. Манбаларга кўра, душанба куни клуб вакиллари футболчининг агентлари билан дастлабки музокараларни ўтказган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Бавариянинг бу қизиқиши асосий чап қанот ҳимоячиси Алпҳонсо Давиеснинг тез-тез жароҳат олиб туриши билан боғлиқ. Канадалик футболчи узоқ вақт давомида тиззасидаги жароҳат ва мушаклардаги муаммолар сабабли майдонга туша олмаяпти. Шу боис, Мюнхен клуби ҳимоя чизиғини кучайтириш учун Бровн номзодига тўхталган.

Эйнтрахт Франкфурт футболчи учун камида 60 миллион евро талаб қилмоқда. 2030-йилга қадар мўлжалланган шартномага эга бўлган Бровн ўтган мавсумда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Германия терма жамоаси сафида ҳам ўзини кўрсатган ҳимоячига Реал Мадрид, Барселона, PSJ ва Ливерпул клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бавария ҳимоячи Натҳаниел Бровнни ўз сафига қўшиб олмоқчи