
Ўзбекистонлик енгилмас боксчи Муроджон Аҳмадалиев (6-0, 5КО) 13 сентябр куни Нью-Йоркда ўзининг профи боксдаги олтинчи жангини ўтказади.
Даставвал ҳамюртимиз америкалик Даниэль Романга қарши жанг ўтказиши борасида хабарлар берилган эди. Аммо WBA чемпионлик камари соҳиби жароҳати боис жанг ўтказа олмаслиги ойдинлашди.
Шу боис Аҳмадалиевнинг 13 сентябрь кунги рақиби ўзгарди. Энди олимпиада совриндори колумбиялик Вилнер Сотога қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун, 28 ёшли Сото ҳозирга қадар 28 та жанг ўтказган ва шуларнинг 22 тасида ғалаба қозониб, 6 тасида мағлуб бўлган. У жангларининг 12 тасини муддатидан олдин тугатишга эришган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар