«Ал-Ҳилол» Кулибали билан шартномани 2027 йилгача узайтирди

Марказий ҳимоячи Калиду Кулибали кейинги мавсумда ҳам «Ал-Ҳилол» сафида тўп суради. Саудия клуби расмий сайти орқали сенегаллик футболчи билан тузилган шартнома узайтирилганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Томонлар янги келишув бўйича барча ҳужжатларга имзо чекди. Шартнома 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилади.
Кулибали «Ал-Ҳилол»га 2023 йилда келиб қўшилган. У бунгача Европада «Мец», «Генк», «Наполи» ва «Челси» клубларида ўйнаган.
Ҳимоячи Саудия Арабистонига юқори маош сабаб келганини яширмаган, кейинчалик эса маҳаллий чемпионат даражаси ҳам ёмон эмаслигини таъкидлаган эди.
Айни пайтда «Ал-Ҳилол» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида пешқадам. Иккинчи ўриндаги «Ал-Наср» эса бир очко ортда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг