«Ноттингем Форест» янги бош мураббий борасида келишувга яқинлашди

«Ноттингем Форест» Шон Дайч билан хайрлашганидан сўнг жамоага янги бош мураббий излашни жадаллаштирди. Sky Sports хабарига кўра, «ўрмончилар» рулига Витор Перейра келиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, клуб раҳбарияти португалиялик мутахассис билан музокара ўтказган ва Перейра Англия чемпионатига қайтиш вариантига қарши эмас.
57 ёшли мураббий сўнгги бор «Вулверхэмптон»да ишлаган ва ноябр бошида клубни тарк этган. Перейра фаолияти давомида «Порту», «Фенербахче», «Ал-Шабаб», «Фламенго», «Олимпиакос» каби жамоаларни ҳам бошқарган.
Ҳозирда «Ноттингем Форест» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда, жамоа ҳисобида 27 очко бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг