Ташуев Россия футболи даражаси ҳозирча номаълумлигини айтди

«Ахмат» ва «Краснодар» собиқ бош мураббийи Сергей Ташуев «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган интервьюсида Россия терма жамоасининг келажаги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, терма жамоа имкони қадар тезроқ халқаро майдонга қайтиши керак. Унингча, бу масалани фаол илгари суриш билан бирга, кучли рақиблар билан ўртоқлик учрашувларини келишиб олиш ҳам муҳим.
Ташуев четлатиш сабабли Россия терма жамоаси ва РПЛ клубларининг реал кучини баҳолаш қийинлигини айтди. У ҳозир Россия футболи қай ҳолатда экани ҳам аниқ эмаслигини қўшимча қилди.
Аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино Россиянинг халқаро аренага қайтиши зарурлиги ҳақида баёнот берганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг