date

Конрад Лаймер «Бавария»дан маошини сезиларли оширишни сўрамоқда

Конрад Лаймер «Бавария»дан маошини сезиларли оширишни сўрамоқда

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва Конрад Лаймер ҳозирча янги шартнома бўйича бир тўхтамга келгани йўқ. Австриялик футболчининг амалдаги келишуви 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган, клуб эса ҳамкорликни узайтирмоқчи, бироқ музокаралар осон кечмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bild хабарига кўра, Лаймер томони бонусларни ҳам қўшган ҳолда йилига 15 млн евро маош талаб қилмоқда. «Бавария» эса бундан пастроқ рақамни таклиф қилган. Ҳозирда 28 ёшли футболчи йилига тахминан 8–9 млн евро атрофида даромад олади.

Лаймер Винсент Компани жамоасидаги ҳозирги ўрни ва роли инобатга олинса, маош оширилишига лойиқ деб ҳисоблайди. 2023 йилдан бери «Бавария» сафида ўйнаётган ярим ҳимоячи сўнгги пайтларда ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам майдонга тушмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Конрад Лаймер «Бавария»дан маошини сезиларли оширишни сўрамоқда