Гудельж ҳакамлардан «Севилья»га нисбатан кўпроқ ҳурмат сўради

Гудельж ҳакамлардан «Севилья»га нисбатан кўпроқ ҳурмат сўради

«Севилья» сардори Неманя Гудельж жамоанинг бу мавсумдаги омадсиз натижалари фонида ҳакамлар ишига эътибор қаратди. У айрим баҳсли қарорлар клуб фойдасига эмас, аксинча, зарарига ишлаётганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гудельжнинг айтишича, у вазият учун ҳакамларни тўлиқ айблаш ниятида эмас, бироқ мавсум давомида «Севилья»га қарши талқин қилинган шубҳали эпизодлар ҳаддан ташқари кўп бўлган. Сардор реферилардан қарор қабул қилишда янада синчков бўлишни ва клубга нисбатан кўпроқ ҳурмат кўрсатишни сўради, дея унинг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда «Севилья» Испания Ла Лигаси турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар