Жорже Жезуш Роналдуга дам берилганини маълум қилди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг навбатдаги учрашувни ўтказиб юбориш сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эр-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан сўнг яқин орада сафга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу ўйинда ҳам у жамоага ёрдам бера олмайди.
Жезушнинг айтишича, зич тақвим туфайли мураббийлар штаби Роналдуни ва асосий таркибдаги айрим футболчиларни асрашга қарор қилган. Сабаби, олдинда «Ал-Фатех»га қарши муҳим баҳс турибди.
«Роналдуга дам бериш — янгилик эмас. Бу унинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган ўйинларда илк бор майдонга тушмаётгани эмас», — дея Жезушнинг сўзларини келтиради Al Nassr Zone.
Саудия чемпионатининг «Ал-Фатех» — «Ал-Наср» учрашуви шанба куни, 14-февралда бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!