Георгий Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида гапирди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги фаолияти борасида берилган саволларга жавоб қайтарди. 32 ёшли футболчининг қисқа изоҳи «ФНЛ с Ильёвым» телеграм-канали эълон қилган видеода пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Джикиядан клубдаги ишлар қандай кетаётгани сўралганда, у «ҳаммаси яхши» дея жавоб берди. Туркиядаги шароит ҳам уни тўлиқ қониқтираётганини ҳимоячи табассум билан таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Джикия ўтган ёзда «Антальяспор» сафига қўшилган. Шу пайтгача у 13 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Ҳозир «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг