date

Кассано «Наполи» мавсумни «Милан»дан юқорида якунлайди, дейди

Кассано «Наполи» мавсумни «Милан»дан юқорида якунлайди, дейди

Италия футболининг собиқ юлдузи Антонио Кассано ҳанузгача «Милан»га нисбатан шубҳа билан қарашда давом этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Экс-ҳужумчи ўзига ёқмаган футболчи ва мураббийларни очиқ танқид қилиши билан танилган. «Россонери» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳам унинг доимий нишонларидан бири. «Милан» бу мавсум яхши натижалар кўрсатаётгани ва чемпионлик пойгасида бораётганига қарамай, Кассано фикридан қайтмаяпти.

«Мен барибир мавсум якунида А Серияси жадвалида «Наполи» «Милан»дан юқорида бўлишига ишонаман», — деди Кассано Viva El Futbol билан суҳбатда.

Ҳозирда Аллегри жамоаси 50 очко билан иккинчи ўринда бормоқда, пешқадам «Интер»нинг ҳисобида 55 очко. «Наполи» эса 49 очко жамғарган ва «Милан»га нисбатан битта ўйинни кўпроқ ўтказган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кассано «Наполи» мавсумни «Милан»дан юқорида якунлайди, дейди