11:28 / 03.01.2021
925

Енгилмас Райан Гарсия Олимпиада чемпиони Люк Кемпбелни нокаутга учратди

Енгилмас Райан Гарсия Олимпиада чемпиони Люк Кемпбелни нокаутга учратди
Фото: Getty Images
Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида (-61,2 кг) рингга чиқаётган америкалик енгилмас боксчи Райан Гарсия (21-0, 18 КО) Тошкент вақти билан 3 январь тонгида навбатдаги жангини ўтказди.

Далласда (АҚШ) ташкил этиладиган бокс оқшомида Гарсияга британиялик Люк Кемпбелл (20-4, 16 КО) рақиблик қилади. Иккинчи раундда британиялик боксчи Гарсияни нокдаун ҳолатига туширди, бироқ Райан бу вазиятдан чиқиб кета олди. Еттинчи раундга келиб, 22 ёшли боксчи танага йўлланган зарба орқали Кемпбеллни нокаутга учратди.

Шу тариқа Гарсия WBC’нинг вақтинчалик чемпиони мақомини қўлга киритди. Энди у камар соҳиби Дэвид Ҳейнига (24-0, 15 КО) қарши жанг қилиш учун мажбурий даъвогарга айланди.

Эслатиб ўтамиз, Люк Кемпбелл Лондон—2012 Олимпиадаси чемпиони ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Енгилмас Райан Гарсия Олимпиада чемпиони Люк Кемпбелни нокаутга учратди