Гарри Кейн Герд Мюллернинг тарихий сериясини такрорлади

Бундеслиганинг сўнгги турида «Бавария» Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув қаҳрамонларидан бири Гарри Кейн бўлиб, инглиз ҳужумчиси икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кейн бундан аввалги икки ўйинда ҳам дубл қайд этганди: у «Хоффенхайм»га қарши ҳам, «Вердер» билан баҳсда ҳам иккита гол урган.
2023 йилдан бери Бундеслигада тўп сураётган Кейн фаолиятида бундай кетма-кет уч ўйинда дубл сериясини учинчи марта амалга оширди. Шу орқали у «Бавария»нинг 60–70-йиллардаги афсонавий тўпурари Герд Мюллер натижасига етиб олди.
«Бавария» тарихида эса бундан ҳам юқори кўрсаткичга чиққан фақат битта футболчи бор: Роберт Левандовски фаолияти давомида тўрт марта шундай серияни қайд этган. Ҳозир у Каталониянинг «Барселона» клубида ўйнайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!