date

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Истанбул Башакшехир» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида энг самарали ўйинчи бўлиб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21-февраль ҳолатига кўра (Тошкент вақти билан) Шомуродов «гол+пас» тизимида 20 очко жамғарди: 16 та гол ва 4 та ассист. У айни пайтда турнир тўпурарлари рўйхатида ҳам пешқадам.

«Галатасарай» юлдузлари Мауро Икарди ва Виктор Осимҳен билан таққосланганда, Шомуродовнинг кўрсаткичлари анча юқори. Икардининг барча ўйинларда 13 та голи бор, Осимҳен эса миллий чемпионат доирасида 9 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси 2026-йилда Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди