“Реал” ПСЖ юлдузи Дезире Дуэ учун 100 млн евро тўлашга тайёр

1 дақиқа ўқиш315
“Реал” ПСЖ юлдузи Дезире Дуэ учун 100 млн евро тўлашга тайёр
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Мадриднинг “Реал” клуби PSJ ҳужумчиси Дезире Дуе трансфери учун 100 миллион евро тўлашга тайёр.
  • “Реал”
  • 2024 йилда “Ренн”дан 50 миллион евро эвазига PSJга ўтган футболчига Париждагидан кўпроқ ўйин вақти ва каттароқ рол таклиф қилмоқчи.
  • Дуе жорий мавсумда барча турнирларда 23 та ўйинда 8 та гол ва 5 та голли узатма қайд этди, унинг PSJ билан шартномаси эса 2029-йил июнигача амал қилади.

“Реал” ПСЖ юлдузи Дезире Дуэ учун 100 млн евро тўлашга тайёр

Европа Чемпионлар лигаси ва Франция чемпионатида амалдаги ғолиб саналадиган “Пари Сен-Жермен” сафида порлаётган ёш ҳужумчи Дезире Дуэ Мадриднинг “Реал” клуби диққат марказига тушди. “Қироллик клуби” келажаги ёрқин деб баҳоланаётган футболчини ўз таркибига қўшиб олиш имкониятини жиддий муҳокама қилаётгани айтилмоқда.

El Nacional журналистлари тарқатаётган маълумотларга кўра, “Реал” раҳбарияти Дуэ трансфери учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Мадридликлар бу суммани шунчаки “ном” учун эмас, балки майдонда ҳар ўйинда ўсиб бораётган иқтидор, тезлик, техник ҳаракатлар ва ҳал қилувчи вазиятларда қарор қабул қилиш қобилияти учун ажратмоқчи.

Қайд этилишича, “Реал” Дуэни ўзига оғдиришда асосий “козир” сифатида ўйин вақти масаласини кўряпти. Яъни мадридликлар Парижда олаётганидан кўра кўпроқ дақиқа ва каттароқ роль таклиф қилиш орқали ёш ҳужумчини кўндиришни режалаштириши мумкин.

Маълумот учун, Дезире Дуэ 2024 йилда “Ренн”дан ПСЖга 50 миллион евро эвазига ўтган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнигача амал қилади. Жорий мавсумда эса у парижликлар сафида барча турнирларда 23 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 90 миллион евро деб баҳоламоқда. Яқинда эса Дезире Дуэ Globe Soccer Awards версиясига кўра, 2025 йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб эътироф этилгани ҳам тилга олинмоқда.

Қисқаси, “Реал” яна бир бор келажакка катта пул тикишга тайёр: агар бу трансфер рўй берса, Мадридда янги “ёш юлдуз” даври бошланиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?