date

«Ювентус» Уестон Маккенни билан шартномани узайтиришга яқин

«Ювентус» Уестон Маккенни билан шартномани узайтиришга яқин

Америкалик ярим ҳимоячи Уестон Маккенни Туриннинг «Ювентус» клуби билан янги меҳнат шартномасини имзолаш арафасида. Бу ҳақда инсайдер Фабритсио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, томонлар музокараларни якунлаб, келишувнинг барча бандларини келишиб олган. Расмий баёнот яқин вақт ичида эълон қилиниши кутилмоқда.

Маккеннининг «қари синьора» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади. Футболчининг трансфер қиймати 22 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда Уестон «Ювентус» сафида 36 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 7 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» Уестон Маккенни билан шартномани узайтиришга яқин