date

Сантос Роналду ЖЧ-2026да ўйнаши керакми деган саволга жавоб берди

Сантос Роналду ЖЧ-2026да ўйнаши керакми деган саволга жавоб берди

Португалия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Фернанду Сантос Криштиану Роналдунинг жамоа учун қанчалик муҳим экани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ой бошида «Ал-Наср» ҳужумчиси 41 ёшни қарши олди. ОАВда эса юлдуз футболчи ҳозирги ҳолатида ҳам Португалия учун қай даражада зарур экани борасидаги баҳслар тинмаяпти.

«Роналдуни ЖЧда асосий таркибда кўриш керакми? Ҳар бир мураббийнинг ўз тактик қараши бор. Агар Криштиану яхши формага кириб, энг юқори жисмоний ҳолатда бўлса, у табиий танловга айланади — унинг профессионаллигига ҳали ҳам шубҳа йўқ. У мен билан ҳеч қачон фаолиятини якунлаш ҳақида гаплашмаган. Қарорни у ўзи қабул қилади, аммо мен унинг кетишига ҳали анча бор, деб умид қиламан», — дея Сантоснинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Маълумот учун, Роналду ЖЧ-2026 саралаш баҳсларида ҳозирча беш бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сантос Роналду ЖЧ-2026да ўйнаши керакми деган саволга жавоб берди