Деле Алли Лондон дербисига келиб, тез орада қайтишини айтди

Деле Алли собиқ жамоаси «Тоттенхэм»ни соғинган кўринади: ҳужумчи Лондондаги уй стадионига ташриф буюриб, «Арсенал»га қарши дербини трибунадан кузатди. Бироқ бу сафар «шпорлар» уни хурсанд қила олмади — учрашув 1:4 ҳисобида йирик мағлубият билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан кейин Алли мухлислар билан мулоқот қилиб, тез орада майдонга қайтишини таъкидлади. «Майдонга қайтишни жуда истаяпман. Бу тез орада бўлиши керак. Охирги марта кўришганимиздан бери жуда кўп нарса юз берди. Мен қайтдим ва яна бир бор эслатмоқчиман: сизларнинг барчангиз — менинг оилам», — дея унинг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.
Ҳозир Деле Аллининг ёши 29 да.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг