date

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов Zeekr 9Х машинасини сотиб олибди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов Zeekr 9Х машинасини сотиб олибди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов янги автомашина харид қилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда гап-сўзлар кўпайди. Хабарларга кўра, у Zeekr брендининг Zeekr 9Х моделига эгалик қилган.

Тармоқларда тарқалган видеода хонадони олдида машинани тўхтатиб, ундан тушиб келаётганини кўриш мумкин.

Айтилишича, бу авто нархи 100 минг доллардан бошланадиган премиум тоифадаги модель ҳисобланади. Албатта, ижтимоий тармоқдаги ролик — ҳали расмий пресс-релиз эмас, лекин кўпчилик бу харидни санъаткорнинг меҳнати ва йиллар давомидаги ижодий йўлининг навбатдаги “меваси” сифатида қабул қиляпти.

Ҳар ҳолда мухлислар хонадони олдидаги кадрларга қараб, хонандага ижодий парвоз, омад ва янги қўшиқлар тилашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов Zeekr 9Х машинасини сотиб олибди