Зебо Раҳимова илк совчи 12 ёшида келганини,муносиб йигит ҳақида талабларини айтди

1 дақиқа ўқиш57.3K
Зебо Раҳимова илк совчи 12 ёшида келганини,муносиб йигит ҳақида талабларини айтди

Блогер Зебо Раҳимова интервьюлардан бирида шахсий ҳаёти ва турмуш қуришга оид фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг айтишича, илк совчи 12 ёшидаёқ келган.

Зебо 18 ёшида ҳам бир йигит томонидан совчи қўйилганини эслади. Унинг таъкидлашича, йигитнинг оиласи жуда яхши таассурот қолдирган, аммо йигитнинг ўзи кутилгандек чиқмаган.

“Бизга умуман тўғри келмайдиган инсон экан”, дейди блогер. Шу воқеадан сўнг ота-онаси ўзларини айбдор ҳис қилгани ва авваллари турмуш ўртоғини ўзлари танлаб беришмоқчи бўлганини айтди.

Зебонинг сўзларига кўра, у вақтларда “кимни муносиб деб топсак, шунга турмушга чиқасан” дейишган. У эса бу фикрга қарши чиқмаган, чунки кимнидир севиб қолишини тасаввур қилмаганини билдирган.

Кейинчалик ота-онаси қарорни унинг ўзига қолдирган. “Қандай йигит бўлиши керак?” деган саволга жавобан Зебо аниқ режа қилмаганини, аммо унга керакли фазилатлар мавжуд бўлса, ўша инсон билан турмуш қуриши мумкинлигини айтди.

Шунингдек, блогер танланган инсонни албатта яхши кўриш кераклигини таъкидлади. Унинг фикрича, муносабатларда меҳр ва ўзаро тушуниш энг муҳим омил ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?