АҚШда тезкорлик билан озиш усули ўйлаб топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШда тезкорлик билан озиш усули ўйлаб топилди

Технология 16-06-2016, 12:01 1 064
АҚШда тезкорлик билан озиш усули ўйлаб топилди

АҚШда озиш учун янги қурилма — AspireAssist’дан фойдаланиш расман маъқулланди, деб ёзади «Дарё». У тана вазнини тезкорлик билан ташлаш имконини беради, бутун жараён эса ўн дақиқадан кўп вақт олмайди.

AspireAssist’дан фойдаланиш учун қорин бўшлиғига махсус клапан ўрнатиш керак. Операциянинг ўзи 15 дақиқага чўзилади ва умумий наркозсиз амалга оширилади. Озиш учун қурилма катетер қувурчаси ёрдамида ошқозонга уланади.

AspireAssist 22 ёшдан каттароқ бўлган ва жарроҳлик операциясисиз оза олмайдиган ортиқча вазнли кишиларга мўлжалланган.

Тўлиқ овқатланиб олгач, AspireAssist фойдаланувчиси қурилмани қорин бўшлиғидаги клапанга улаши керак. Ўзини ортиқча вазндан халос этиш учун егуликнинг ортиқчасини (тахминан учдан бир қисмини) ҳожатхонага тўкиш керак. Овқат ўрнига бўшлиққа сув киритилади.

Клиник синовлар AspireAssist қурилмасидан фойдаланувчи кишилар бир йил ичида тана вазнининг 12,1 фоизини йўқотишини кўрсатди. Назорат гуруҳидаги бошқа беморлар парҳезлар ёрдамида озди, улар эса умумий вазннинг 3,6 фоизинигина ташлашга муваффақ бўлди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.