Эндиликда сизда хусусийлаштириш ёки давлат объектларини ижарага олиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, биржа, риэлторлик фаолияти ёки бошқа масалалар юзасидан мурожаат ва шикоятингиз бўлса, “Online.gkk.uz” ёки “Onlineqabul.gkk.uz” сайтларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Бугун, 7 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўзининг виртуал қабулхонасини ишга туширди. Бу ҳақда Qalampir.uz сайти маълум қилди.
Виртуал қабулхонага келиб тушган барча мурожаат ва шикоятлар мунтазам равишда назорат қилиб борилади. Шу сайт орқали мурожаатларнинг натижасини ҳам билиб олиш мумкин.
Фуқароларнинг мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 239-21-37 рақамли “Ишонч телефони” орқали ҳам қабул қилинади.
Хозиргача истеъмолчилар орасида Facebook ижтимоий тармоғидаги “Потребитель.уз” гуруҳи анча оммалашганди. Эндиликда турли вазиятлар билан мурожаат қилмоқчи бўлган фуқаролар Виртуал қабулхона орқали муаммоларига ечим топсалар, ажаб эмас. Кўрамиз, қабулхона фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишни қанчалик уддаларкин.. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади