Samsung Galaxy A смартфонлари реклама ролигида Apple устидан кулди (видео)

  • Технология
  • 8-04-2015, 15:31
  • 1 354
  • Samsung Galaxy A смартфонлари реклама ролигида Apple устидан кулди (видео)

    Яқиндан Samsung компанияси Ўзбекистон телеканалларида Galaxy A смартфонлари сериясига бағишланган қизиқ бир реклама ролигини намойиш эта бошлади, деб ёзади «Mobinfo.uz». Унда Жанубий Корея компанияси ўзининг азалий рақиби — Apple’ни масхара қилди.

    Роликда Samsung Galaxy A маҳсулотлари серияси афзалликларини санаб ўтади ва бирйўла уларни «олмали» маҳсулотлар билан таққослайди.

    Гап шундаки, реклама ролигида олма мевасидан фаол равишда фойдаланилган. Бунга лавҳани кўриб, ўзингиз ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

    Манба: www.daryo.uz