21:52 / 21.05.2017
6 001

Пекин Жанубий Хитой денгизи тубидан «ёнувчан муз» қазиб олишни бошлашди…

Пекин Жанубий Хитой денгизи тубидан «ёнувчан муз» қазиб олишни бошлашди…
Бу беҳуда эмас. Хитой янги асрнинг ўзида замонавий технологиялар яратиш бўйича дунёда етакчилик қила бошлади. Бугунги кунда амалга ошираётган иши ҳам ёқилғи оламида росмана инқилоб ясаши тайин. Хўш, нега денгиз тубидаги муз «ёнувчан муз» деб аталган.

Сабаби, бу муз таркибида 99, 9 фоиз метан гази бор. Шунинг учун ҳам музга гугурт чақсангиз, гуриллаб ёна бошлайди. Шу ҳақда Хитой геологик тадқиқотлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Ли Цзиньфа ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

— Бу ишни бошлаганимизга атиги 8 кун бўлди, — деди у. — Аммо ишимиз унди. Жами 120 куб метр «ёнувчан муз» қазиб олишга эришдик. Агар иш шундай силлиқ давом этса, автомобиллар, умуман техника дунёсида бензинга умуман эҳтиёж қолмайди. Негаки, биз қазиб олиб қайта ишлайдиган газ ҳозиргиларидан ўн баробар арзон сотилади.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Пекин Жанубий Хитой денгизи тубидан «ёнувчан муз» қазиб олишни бошлашди…