Apple ўз доменидан айрилиши мумкин

  • Технология
  • 19-11-2015, 02:00
  • 989
  • Россиянинг «Эпл Парфюм» МЧЖ компанияси берган ариза бўйича унга тегишли Apple.ru маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтказилса, Apple корпорацияси apple.ru доменидан айрилиши мумкин, дея хабар бермоқда «Газета.ru».

    Apple ўз доменидан айрилиши мумкин

    Apple компанияси «Яблоко», «айФон», «айПэд», «Ипод», «айПод» каби 200 дан ортиқ «ҳимоявий» товар белгиларини рўйхатдан ўтказди, бироқ Apple.ru улар орасида йўқ. Бундан ташқари, кўрсатилган веб-манзилда сайт йўқ, у корпорациянинг глобал сайти — apple.com’га йўналтирилмоқда.

    Нашр таъкидлашича, «Эпл Парфюм» МЧЖ атторлик моллари билан шуғулланади, уларнинг ассортиментида Apple номли атир ҳам бор.


    Манба: Daryo.uz