Япон олимлари электрон тери форматидаги дисплейни ишлаб чиқишди — мослашувчан электр ўтказувчи тасмани фойдаланувчи терисига ёпиштириш мумкин, у эса ҳаётий муҳим аҳамиятга эга бўлган кўрсаткичларни санайди. Теридаги дисплей LED'лар билан қопланган, у беморга биринчи ёрдам кўрсатишни енгиллаштириш мақсадида доимо тиббий маълумотларни кўрсатиши мумкин. Шу ҳақида Кун нашри маълум қилди.
Ишланма Токио университети олимларига тегишли. Улар ярим ўтказгичларнинг ривожланиши ўта юпқа эластик тасмада тўлақонли кўп функцияли электроникани жойлаш имконини келтириб чиқарганини таъкидлашмоқда. Улар ўз териларига кардиограмма қилувчи ва пульс ўлчовчи датчиклар ўрнатишган. Бунда симсиз маълумотлар смартфон билан синхронлашади ёки тўғридан-тўғри "булут"га йўлланади. Бу ўз-ўзидан ишланмани фойдали қилади, бироқ японлар уларнинг "электрон териси"ни ажратиб турувчи жиҳати — маълумотни ифодалай олиш хусусияти дея қайд этишади.
"Тери" датчиклардан ташқари, майда диодлардан ташкил топган. Улар биргаликда датчиклар томонидан олинган маълумотни акс эттириш мумкин бўлган экранни ҳосил қилади. Унда пульс ёки кардиограмма кўрсаткичлари намойиш қилинади. Олимлар буни организмни кузатишнинг қулай усули деб ҳисоблашади. Кўп ҳолатларда бу маълумот истеъмолчининг ўзи учун фойдали бўлади.
Олимларнинг айтишича, бир ҳафта давомида тасмадан фойдаланиш — юрак-қон томирлари касалликлари диагностикаси учун самарали муддат. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади