Beeline call-маркази мутахассислари Telegram мессенжери орқали минглаб мурожаатларни қабул қилишмоқда

  • Технология
  • 27-11-2015, 10:27
  • 1 307
  • Beeline call-маркази мутахассислари Telegram мессенжери орқали минглаб мурожаатларни қабул қилишмоқда

    Beeline Теlegram мессенжери орқали абонентлар сўровларига тезкор жавоб бериш учун янги алоқа каналини ривожлантирмоқда. Бир ойлик фаолияти давомида call-маркази мутахассислари оммабоп мессенжер орқали абонентларнинг минглаб сўровларини қабул қилдилар. Мурожаатларнинг асосий мавзулари тўлов усуллари, мобил Интернет созламалари, хизматлар, USSD-кодлар ва тариф режалари ҳақида бўлди.

    Эслатиб ўтамиз, абонентлар Beeline call-марказининг телефон рақамини +998901850055 ўз телефонларида сақлаб қолган ҳолда, оммабоп мессенжер орқали компанияга мурожаат этишлари мумкин. Абонентлар 0611 рақамига қўнғироқ қилган каби мутахассис ёрдамини оладилар. Хизматнинг иш вақти – ҳар куни соат 09:00дан 22:00гача. Компаниянинг сўнги янгиликларидан доими хабардор бўлиш учун эса абонентлар компаниянинг расмий Теlegram-каналига қуйидаги ҳавола бўйича https://telegram.me/BeelineUzbekistan обуна бўлишлари мумкин.
    Теглар: Beeline