Эҳтиёт бўлинг: суҳбатингизни учинчи шахс ҳам эшитяпти...

  • Технология
  • 9-08-2018, 21:57
  • 3 180
  • Эҳтиёт бўлинг: суҳбатингизни учинчи шахс ҳам эшитяпти...
    Кўчада кетаётганингизда кимдир сизни кузатиб тургандек туюлганми? Шунда ўзингизни қандай тутгансиз, жуда ноқулайми? Энди тасаввур қилинг: сиз яқин кишингиз, сирдошингиз ёки шунчаки танишингиз билан телефонда суҳбатлашяпсиз, эҳтимол, бизнес ҳамкорингиз билан келгуси режаларни белгилаб олаётгандирсиз, албатта бу суҳбатлар ўртангизда қолиши керак, учунчи шахснинг гувоҳ бўлиб туриши ҳаёлингизга ҳам сиғмайдиган бир ҳол бўлиб кўринади. Афсуски, суҳбатингизни бегоналар ҳам эшитса бўларкан. Ишонаверинг! Буни ҳатто, Киберхавфсизлик билан шуғулланувчи Asterix фирмаси мутахаслари ҳам тасдиқлаяпти.

    Мазкур фирма тадқиқотчиси Питер Хенвей смартфонларни микрофон қурилмаси орқали эшитиш усуллари ҳақида гапириб берди. Унинг таъкидлашича, бу слов-триггерларни ўрнатиш орқали юз беради. Питер Хенвей энг кўп «жосуслик» қилаётганлар орасида, эгаларининг ижозатисиз улар ҳақидаги маълумотлардан фойдаланаётган Facebook’нинг ижтимоий тармоқлари сервисларини алоҳида таъкидлади.

    Манба: Hordiq.uz

    » » Эҳтиёт бўлинг: суҳбатингизни учинчи шахс ҳам эшитяпти...
    Яндекс.Метрика