Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди

1 дақиқа ўқиш214
Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди
Фото: Stephane de Sakutin / Reuters
«Украина билан боғлиқ инқироз қанчалик узоқ давом этса, унинг Европа ва дунёга етказадиган зарари шунчалик катта бўлади, Хитой Европа қитъаси тез орада тинчлик ва барқарорликка қайтишига умид қилади ва халқаро ҳамжамият, жумладан, Франция билан инқирозни ҳал қилишнинг оқилона йўлини топишда ҳамкорлик қилишга тайёр», - дейилади Хитой етакчиси Си Жинпингнинг Францияга ташрифи муносабати билан эълон қилинган мақоласида. У 5 май, якшанба куни Хитой ҳукумати сайтида, шунингдек, Франциянинг Le Figaro газетасида чоп этилди.

Матнда таъкидланганидек, «Хитой Украина инқирозининг манбайи ҳам, унинг томони ёки иштирокчиси ҳам эмас», аммо ХХР «бу инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишда конструктив рол ўйнади». Сўнгги далил муносабати билан, Си бир неча бор «БМТ Низомининг мақсадлари ва асослари, барча мамлакатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш ҳамда барча томонларнинг қонуний хавфсизлик манфаатларини ҳисобга олиш»га, ядро қуролидан фойдаланишга йўл қўймасликка чақирганини эслатди.

Макрон ва Си ўртасидаги музокараларнинг эҳтимолий мавзулари

Айни пайтда, AFP ёзганидек, Си Жинпингнинг Парижга ташрифи чоғида Франция президенти Эммануэл Макрон учун асосий устувор вазифа уни «Россияни (Украинага қарши урушда) қўллаб-қувватлаш қанчалик хавфли» экани ҳақида огоҳлантириш бўлади.

Ўз навбатида, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, хусусан, Human Rights Watch (HRW) Макронни Хитойда уйғурларга нисбатан муносабат ва журналистларнинг қамоққа олиниши масаласини кўтаришга чақирмоқда.

Макроннинг ўзи 4 май куни The Economist нашрига берган интервюсида «Хитойни халқаро тартиб барқарорлигини таъминлашда иштирок этишга мажбурлаш» Ғарб манфаатларига мос эканини айтди. Ўша интервюда Франция президенти Хитойни халқаро савдо қоидаларини бузаётганликда айблади ва Европа «стратегик манфаатларини ҳурмат қилиши» кераклигини айтди, деб эслатди AFP.

Си Жинпинг Европага сафари давомида ташриф буюрадиган бошқа икки давлат - Венгрия ва Сербия кузатувчилар томонидан Европада Россияга нисбатан энг дўстона давлатлар сифатида кўрилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?