20:43 / 05.05.2024
174

Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр”

Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр”
Фото: “Коммерсант”
Исроил ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш эвазига Ғазо секторида вақтинчалик сулҳга эришишга тайёр. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга таяниб, The Times of Israel хабар берди.

Нетаньяху барча ҲАМАС жангчилари йўқ қилинмагунча урушни тўлиқ тугатиш имкониятини истисно қилди.

Исроил гаровга олинганларни озод қилиш учун сулҳга эришиш бўйича музокара олиб боришга тайёр. Биз 124 кишини гаровдан озод қилиб, жангга қайтганимизда шундай қилган эдик. Бугун ҳам шундай йўл тутишга тайёрмиз.

ҲАМАС батальонлари бункерларидан чиқиб, Ғазо устидан назоратни қайтариб олиши, ҳарбий инфратузилмасини қайта қуриши ва мамлакатнинг барча ҳудудларида Исроил фуқароларига яна таҳдид қилишга тайёр эмасмиз
”, — деди Исроил бош вазири.

У ҲАМАС музокараларда илгари сураётган жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва Исроил қўшинларини Ғазодан тўлиқ олиб чиқиб кетиш талабларини қабул қилиб бўлмаслигини айтди. Нетаньяху Исроил “барча мақсадларига эришилмагунча курашни давом эттиришини” яна бир бор таъкидлади.

Миср ва Америка расмийлари Қоҳирадаги ҲАМАС-Исроил келишуви бўйича музокараларда “муроса белгилари” борлигини билдирмоқда. Агар Исроил урушни давом эттиришдан бош тортмаса, келишув бузилиши мумкин. Исроиллик аномин расмий мамлакат армияси ҳар қандай шароитда ҳам Рафаҳда операция ўтказишини айтмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр”