
18-ноябр куни глобал тармоқ Cloudflare катта техник муаммоларга дуч келди. Ушбу носозликлар туфайли кўплаб машҳур интернет платформаларининг фаолияти издан чиқди.
Фойдаланувчилар X (собиқ Twitter), Spotify, Zoom, ChatGPT, Letterboxd ва бошқа бир қатор хизматларнинг ишламайётгани ҳақида хабар беришди. Сайтларни очишга уринишларда Cloudflare серверининг ички хатоси ҳақида огоҳлантириш пайдо бўлган.
Cloudflare компанияси CDN хизматларини тақдим этувчи йирик провайдерлардан бири бўлиб, бу хизматлар миллионлаб ресурсларни ҳужумлардан ҳимоя қилиш, саҳифаларни тез юклаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлайди. Шунинг учун ҳар қандай катта носозлик бутун дунё бўйлаб кўплаб онлайн хизматларга дарҳол таъсир кўрсатади.
Cloudflare расмий баёнотида мутахассислар ҳодисани ўрганаётганини тасдиқлади. "Муаммодан хабардормиз ва текширув олиб бормоқдамиз.
Қўшимча маълумот кейинроқ эълон қилинади", — дейилади компания баёнотида. Ҳозирча носозликларнинг сабаблари маълум эмас ва тўлиқ тикланиш муддати ҳам номаълум.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.