date

Ётоқда iPhone қувватлаш хавфлими? Apple расман огоҳлантирди

Ётоқда iPhone қувватлаш хавфлими? Apple расман огоҳлантирди

Apple компанияси фойдаланувчиларни смартфонларни ётоқда ёки ухлаб ётган ҳолда қувватлантирмасликка чақирди. Бу ҳақда UNILAND манбалари Apple’нинг янгиланган қўллаб-қувватлаш саҳифасига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, декабр ойи охирида Apple iPhone хавфсизлигига оид расмий кўрсатмаларни янгилаб, унга смартфонни тунда зарядлаш билан боғлиқ хавфлар ҳақида махсус огоҳлантириш қўшган. Компания таъкидлашича, агар смартфон ёки қувват адаптери ҳаво яхши айланмайдиган жойда қолдирилса, қурилма қизиб кетиши мумкин.

Журналистлар изоҳича, Apple айниқса смартфонни заряд олаётган пайтда ётоқда, адёл, ёстиқ ёки кийим остида қолдирмасликка чақирмоқда. Бундай ҳолатларда қурилманинг қизиб кетиши, ҳатто ёнғин чиқиши хавфи мавжуд.

Компания эслатмасида шундай дейилади:
«Қурилма, қувват адаптери ёки симсиз зарядловчи устида ухламанг ва уларни адёл, ёстиқ ёки тананинг остига қўйманг».

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Ётоқда iPhone қувватлаш хавфлими? Apple расман огоҳлантирди