Twitter ва Pinterest ҳаммуассислари Tangle хизматини ишга туширди

1 дақиқа ўқиш170
Twitter ва Pinterest ҳаммуассислари Tangle хизматини ишга туширди

Twitter ҳаммуассиси Биз Стоун ва Pinterest ҳаммуассиси Эван Шарп онгли ҳаётга қаратилган янги ижтимоий хизмат - Tangle иловасини ишга туширди. Financial Times лойиҳанинг бошланиши ҳақида хабар бериб, ушбу илованинг "онглилиги"га эътибор қаратди.

Платформа 2023 йилда Стоун ва Шарп томонидан асос солинган West Co. компаниясига тегишли. Стартап маҳсулотни ривожлантириш учун 29 миллион доллар сармоя жалб қилди.

West Со. сайтида Tangle ҳаётни мақсадли режалаштириш воситаси сифатида тавсифланади: фойдаланувчилар кундалик воқеаларни қайд этишлари ва шахсий тажрибани шакллантирувчи муносабатларни кузатишлари мумкин. Иловага ҳозирча фақат таклиф асосида кириш мумкин.

Хизмат шахсий мақсадларингиз ва ниятларингизни дўстларингиз билан баҳам кўришни, бир-бирингизни қўллаб-қувватлашни ва белгиланган мақсадларга эришиш йўлларини муҳокама қилишни таклиф этади. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, Tangle анъанавий контент тасмаси эмас.

West Со. ишга туширилишидан олдин Эван Шарп Apple’нинг собиқ бош дизайнери Жонатан Айвнинг компаниясида икки йил ишлаган. Биз Стоун учун Tangle лойиҳаси 2021 йилда Twitterни тарк этганидан кейин тадбиркорлик фаолиятининг янги босқичига айланди. Ўшанда у Илон Маскни ва ижтимоий тармоқ фаолиятига киритилган ўзгаришларни очиқ танқид қилган эди. West Co. жамоасига Twitter ва Pinterestнинг собиқ ходимлари ҳам кирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?