date

Steamдаги 90% чегирма Detroitни миллионга олиб чиқди

Steamдаги 90% чегирма Detroitни миллионга олиб чиқди

Quantic Dream студиясининг илмий-фантастик саргузашт ўйини Detroit: Become Human сўнгги икки ҳафтада Steam бендлари орасида кескин кўтарилди. Ўйин сотувлар бўйича иккинчи поғонага чиқиб (ARC Raidersдан кейин), тахминий ҳисоб-китобларга кўра, қарийб бир миллион нусхада тарқалди. Бу ҳақда playground.ru хабар беради.

Alinea Analytics маълумотларига таянилса, 21 декабрдан 5 январгача бўлган даврда Detroit: Become Humanning савдоси деярли 993 минг нусхани ташкил этган. Яъни бундан салкам саккиз йил аввал чиққан лойиҳа атиги 14 кунда деярли миллион нусха сотишга улгурган.

Бундай сакрашга асосий туртки — Steam тарихидаги энг катта чегирма бўлди: нарх 40 доллардан 4 долларгача тушди (-90%). Шундай арзон таклиф кўпчилик ўйинчилар учун жиддий “баҳона”га айланди.

Сотувлар ошгани фонида 4 январ куни Detroit: Become Human бир вақтнинг ўзида ўйнаётганлар сони бўйича ҳам рекорд янгилади — 25 615 фойдаланувчи.

Шу билан бирга, тармоқ муҳокамаларида ўйин Denuvo каби ҳимоя тизимларисиз экани ва бу пират нусхалар мавзусини ҳам яна кун тартибига олиб чиқаётгани айтилмоқда. Айрим фойдаланувчилар эса лойиҳа аввалдан шундай пастроқ нархда сотилиши керак эди, деган фикрни ҳам билдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Steamдаги 90% чегирма Detroitни миллионга олиб чиқди