date

Трумп маъмурияти Volvo компаниясига АҚШда автомобил сотишга рухсат берди

Трумп маъмурияти Volvo компаниясига АҚШда автомобил сотишга рухсат берди

Volvo Карс компанияси Трамп маъмурияти билан келишувга эришди, унга кўра автомобил ишлаб чиқарувчиси Хитойнинг алоқа технологияларига қўйилган чекловлардан озод қилинди. Аксарият улуши Хитойнинг Geely Ҳолдинг компаниясига тегишли бўлган Швеция бренди сешанба куни АҚШ Савдо вазирлигидан Хитой дастурий таъминотига эга автомобилларни импорт қилиш ва сотишни давом эттириш учун махсус рухсатнома олганини маълум қилди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Мазкур технологиялар смартфонлар билан синхронизация қилишдан тортиб, автоном бошқарув функцияларигача бўлган барча дастурий таъминотни ўз ичига олади. Январ ойида Байден маъмурияти томонидан миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан Хитой компаниялари томонидан ишлаб чиқилган ва қўллаб-қувватланадиган дастурий ҳамда аппарат воситаларига эга автомобилларни тақиқлаш бўйича қоидалар тасдиқланган эди. Volvo айнан шу қоидалар доирасида чекловга тушиши кутилаётган эди.

Volvo вакилларининг сўзларига кўра, ушбу рухсатнома Савдо вазирлиги ва бошқа расмийлар билан компания бошқаруви, технологиялари ҳамда маълумотлар хавфсизлиги бўйича ўтказилган "конструктив музокаралар" натижасида берилган. Эндиликда компания АҚШ бозоридаги кенгайиш режаларини, жумладан, Жанубий Каролинадаги заводида ХК60 ва янги гибрид моделларини ишлаб чиқаришни давом эттириши мумкин.

Шунингдек, Volvo ўзининг шоъба корхонаси бўлган Polestar брендининг Polestar 3 электромобили ишлаб чиқаришини ҳам тўлиқ АҚШга кўчиришни режалаштирмоқда. Ҳозирда ушбу модел Хитойнинг Ченду шаҳрида ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Янги қоидалар, шунингдек, Баидунинг Аполло Аутономоус Дривинг, Pony.ai ва ВеРиде каби Хитой компанияларига АҚШда ҳайдовчисиз автомобилларни синовдан ўтказишни тақиқлашни ҳам назарда тутади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Трумп маъмурияти Volvo компаниясига АҚШда автомобил сотишга рухсат берди