date

Xiaomi сув тошқинидан зарар кўрган қурилмаларни бепул таъмирлаб беради

Xiaomi сув тошқинидан зарар кўрган қурилмаларни бепул таъмирлаб беради

Xiaomi компанияси Хитойнинг бир қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари ва жала ёғингарчиликлари оқибатида шикастланган қурилмаларни бепул таъмирлаш акциясини бошлади. Компания эълон қилган вақтинчалик дастур смартфонлар, планшетлар, ноутбуклар, тақиладиган гаджетлар ва ҳатто айрим маиший техника воситаларини қамраб олади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу ташаббус 2024-йилнинг 22-майидан 20-июнига қадар амал қилади ва асосан Сзянси, Хунан ҳамда Хубей провинцияларидаги жабрланган туманларга тегишлидир. Xiaomi ва Redmi бренди остидаги телефон, фитнес-билакузук, ақлли соат, қулоқчин ва ноутбук эгалари сув кириши натижасида юзага келган носозликларни бепул диагностика қилдиришлари, тозалашлари ва таъмирлатишлари мумкин.

Шунингдек, Xiaomi сервис марказлари ташриф буюрувчиларни қувватлаш қурилмалари, Wi-Fi тармоғи ва ичимлик суви билан таъминлаши хабар қилинган. Фойдаланувчилар офлайн марказларга шахсан ташриф буюришлари ёки почта орқали таъмирлашга ариза топширишлари мумкин. Дастур Mijia экотизими маҳсулотлари ва йирик маиший техникаларга ҳам тааллуқлидир.

Xiaomi компаниясининг ушбу қадами кўпчилик учун кутилмаган бўлди, чунки одатда сув билан боғлиқ шикастланишлар стандарт кафолат шартларига кирмайди. Сув теккан электроника, айниқса смартфон ва ноутбукларни таъмирлаш жуда қимматга тушишини ҳисобга олсак, бу ташаббус табиий офатдан зарар кўрган аҳоли учун катта ёрдам бўлиши шубҳасиз.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Xiaomi сув тошқинидан зарар кўрган қурилмаларни бепул таъмирлаб беради