date

Meta компанияси Reddit аналоги бўлган Форум иловасини ишга туширди

Meta компанияси Reddit аналоги бўлган Форум иловасини ишга туширди

Meta компанияси Facebook Групс учун мўлжалланган Форум номли янги мустақил иловани тақдим этди. Компания ушбу платформани Reddit каби ишловчи тизим сифатида кўрмоқда ва уни "чуқур муҳокамалар, аниқ жавоблар ва фойдаланувчилар учун қадрли бўлган жамоалар учун махсус макон" деб таърифламоқда. Иловани биринчилардан бўлиб ижтимоий тармоқлар бўйича эксперт Матт Наварра пайқади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Фойдаланувчилар Форум иловасига Facebook аккаунти орқали киришлари мумкин. Тизим автоматик равишда фойдаланувчининг гуруҳлари, профили ва фаолиятини юклаб олади. Шунингдек, худди стандарт Facebook иловасида бўлгани каби, бу ерда ҳам тахаллус (никкнаме) остида постлар қолдириш имконияти мавжуд. Meta вакилларининг таъкидлашича, гуруҳлар Facebook платформасида ҳам сақланиб қолади ва Форум иловасида улашилган ҳар қандай маълумот асосий тармоқдаги гуруҳларда ҳам кўринади.

Илованинг асосий тасмаси гуруҳлардаги жонли суҳбатларга йўналтирилган бўлиб, фойдаланувчиларга фақат тренддаги мавзуларни эмас, балки реал одамларнинг фикрларини кўриш имконини беради. Форум таркибига сунъий интеллект асосида ишловчи "Аск" (Сўраш) бўлими ҳам киритилган. Бу функция орқали фойдаланувчилар турли гуруҳлардаги муҳокамалардан жамланган жавобларни олишлари мумкин. Шунингдек, гуруҳ администраторлари учун контентни бошқаришда ёрдам берадиган AI-ассистент ҳам жорий этилган.

Бу Meta компаниясининг гуруҳлар учун алоҳида илова чиқариш бўйича биринчи уриниши эмас. 2014-йилда ҳам компания Групс иловасини ишга туширган, бироқ у 2017-йилда ёпилган эди. Форум иловаси Meta томонидан сўнгги ҳафталарда тақдим этилган иккинчи маҳсулотдир. Ўтган ойда компания Instagram дўстлари билан вақтинчалик суратларни улашиш имконини берувчи Инстантс иловасини ҳам чиқарган эди.

Тҳе Валл Стреэт Жоурнал нашрининг хабар беришича, Mark Zuckerberg сунъий интеллект ёрдамида иш самарадорлигини ошириш орқали компания келажакда янада кўпроқ иловалар яратишни режалаштираётганини маълум қилган. Зуккерберг бош маҳсулот директори Чрис Кох билан суҳбатда ҳатто 50 та янги илова яратиш имкониятларини муҳокама қилганини айтиб ўтган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Meta компанияси Reddit аналоги бўлган Форум иловасини ишга туширди