Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида ҳамдардлик китоблари очилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида ҳамдардлик китоблари очилди

Узбекистон 3-09-2016, 23:16 1 259
Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида ҳамдардлик китоблари очилди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти ҳамда мамлакатда 3 сентябрдан мотам эълон қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги барча дипломатик миссиялари ва консуллик муассасаларида ҳамдардлик китоблари очилди. Бу ҳақда «Жаҳон» АА'га асосланиб «Газета.uz» хабар қилди.

Эрта тонгдан ҳукумат ва парламент аъзолари, сиёсий, маданий, илмий-академик ва ишбилармон доиралар, жамоат ташкилотлари вакиллари ва оддий фуқаролар ўзбек халқига ҳамдардлик белгиси сифатида гуллар келтириб, ҳамдардлик китобига ўз қайдларини қолдирмоқда.

Теглар: Islom Karimov

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.