10 сентябрь куни учун об-ҳаво маълумоти

  • Узбекистон
  • 9-09-2016, 21:28
  • 1 452
  • 10 сентябрь куни учун об-ҳаво маълумоти

    10 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. «Ўзгидромет» маркази ахборотига кўра, шарқдан секундига 3—8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +16…+18 даража илиқ, кундузи +32…+34 даража иссиқ бўлади.

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +15…+20 даража илиқ, кундузи +28…+33 даража иссиқ бўлади.

    Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +16…+21, кундузи +30…+35 даража иссиқ бўлади.

    Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +16…+21, кундузи +30…+35 даража иссиқ бўлади.

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +17…+22, кундузи +30…+35 даража иссиқ бўлади.

    Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5—10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +16…+21, кундузи +30…+35 даража иссиқ бўлади.

    Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +8…+13, кундузи +16…+21 даража илиқ бўлади.

    Манба: Кун.uz