Тошкент шаҳрида 4 та кўп қаватли автогаражларни қуриш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар сайловчилари билан учрашувида маълум қилди.
Унинг айтишича, енгил автомобил ҳайдовчиларига қулайлик яратиш мақсадида шаҳарнинг Мирзо Улуғбек, Сирғали ва Яшнобод туманларида 4 та кўп қаватли автогаражларни қуриш ишлари бошлаб юборилди. Шундай гаражларни барпо этиш мақсадида келгуси 5 йилда яна 84 та лойиҳа амалга оширилади.
Сирғали туманининг "Сирғали-6" мавзесида жойлашган 400 та автомобилга мўлжалланган кўп қаватли автогараж қурилишига жами 7,5 миллиард сўм маблағ сарфланиб, у 2017 йилда ишга туширилади.
Шунингдек, автобус, метро ва бошқа турдаги жамоат транспортларининг фаолиятини кенгайтириш борасида ҳам муҳим ишлар амалга оширилади.
"Келгуси 5 йилда умумий қиймати қарийб 390 миллиард сўм бўлган 4та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Шаҳарда серқатнов, тирбанд ҳудудлар бўйича 80та янги автобус йўналиши ташкил этилади. Ҳар йили катта ва ўрта сиғимдаги 100та автобус харид қилинади. Бу мақсадларга маҳаллий бюджет ҳисобидан 335 миллиард сўм маблағ йўналтирилади", – деган Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди