Гидрометеорология маркази маълум қилинишича, 6 декабрь куни республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёғингарчиликлар кузатилади.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 7-9, кундузи 15-17 даражага етади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади, ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 — +3, кундузи 0-5 даража илиқгача кўтарилади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғади, ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 10-15 даража илиқга етади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчиликлар кузатилади, ҳаво ҳарорати кечаси 4-9, кундузи 13-18 даража илиқни ташкил этади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғади, ҳаво ҳарорати кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқгача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ёғингарчиликлар кузатилади, кечаси 2-7 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилади, туман тушади. Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди