2017 йилнинг 1 январидан эътиборан Ўзбекистонда алкоголли маҳсулотларнинг нархлари оширилиши ҳақида хабар берилган эди.
1 январдан эътиборан пиводан ташқари барча алкоголли маҳсулотларнинг нархига ўзгартириш киритилди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
Унга кўра:
• 1 литр винонинг энг кам улгуржи-сотув нархи 5 400 сўм, энг кам чакана нархи эса 6 500 сўмни ташкил этмоқда. Унинг 2016 йилда улгуржи-сотув нархи 4500 сўм, кам чакана нархи эса 5400 сўм эди.
• 1 литр коньякнинг энг кам улгуржи-сотув нархи 17 200 сўм, энг кам чакана нархи 20 600 сўмни ташкил этмоқда. Унинг 2016 йилда улгуржи-сотув нархи 13900 сўм, кам чакана нархи эса 16700 сўм эди.
• 1 литр ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотларининг нархи энг кам улгуржи-сотув нархи 12 900 сўм, энг кам чакана нархи 15 500 сўмни ташкил қилади. Унинг 2016 йилда улгуржи-сотув нархи 10500 сўм, кам чакана нархи эса 12600 сўм эди.
Эслатиб ўтамиз, маҳсулотлар бу нархлардан арзон реализация қилиниши мумкин эмас.
Маълумот ўрнида, алкоголли маҳсулотларга энг кам нархлар 2010 йилнинг 1 январидан уларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва реализация қилинишининг олдини олиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида жорий этилган. Улар ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун шаклланган минимал харажатлар, зарур рентабеллик даражаси ҳамда амалдаги солиқлар (уларнинг индексацияси) ва мажбурий тўловлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси