Ўзбекистонда анор ва ёнғоққа янги стандартлар жорий этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда анор ва ёнғоққа янги стандартлар жорий этилди

Узбекистон 9-01-2017, 17:59 976
Ўзбекистонда анор ва ёнғоққа янги стандартлар жорий этилди

Ўзбекистонда анор ва ёнғоққа янги стандартлар жорий этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертифакатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт») ахборот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Агентликнинг тегишли қарорлари билан «Янги узилган анор. Техникавий шартлар» ва «Грек ёнғоғи мағизи. Техникавий шартлар» давлатлараро стандартлари тасдиқланди ҳамда давлат рўйхатига киритилди.

Янги стандартлар 2017 йил 1 январдан бошлаб кучга кирди.

Рўйхатга киритилган стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати билан агентлик сайтида жойлашган «Стандартларни амалга киритиш ва бекор қилиш қарорлари» саҳифасида танишиш мумкин.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.