Тошкент шаҳрига ноқонуний йўллар билан олиб кирилган ва пойтахт ички ишлар, солиқ, прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан мусодара қилинган 180 минг 880 дона турли хилдаги пиротехника воситаси махсус комиссия иштирокида йўқ қилинди. Бу ҳақда "ЎзА"га таяниб "Кун.уз" хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Тошкент шаҳрида бозорлар, савдо марказлари, кўнгилочар масканлар, ўқув муассасалари сингари жамоат жойларида пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича 4 300 га яқин текшириш ва профилактик кўрик ўтказилган.
2016 йил 13 декабрь куни Миробод деҳқон бозорининг Фарғона йўли кўчасидаги Фарғона шохобчасида 10 минг донадан зиёд пиротехника воситаси ўз «харидорлари» қўлига етиб боришининг олди олинган.
Қўшимча қилишларича, 20 декабрь куни Юнусобод туманида ўтказилган шундай тадбирда ҳудудда истиқомат қиладиган фуқаролардан бирининг ёнидан 12 минг 400 дона пиротехника воситаси далилий ашё сифатида олинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди