Ўзбекистон ҳукумати такси маршруткалари учун замонавий минибасларни ишлаб чиқариш лойиҳасини кўриб чиқмоқда.
"Минибаслар ишлаб чиқарувчи завод Самарқандда, хорижий ишлаб-чиқарувчи ҳамкорлигида ишга туширилиши мумкин", деб хабар қилган "Ўзавтосаноат" АЖ. Бу ҳақда "Kun.uz" маълум қилмоқда.
Айни дамда Ўзбекистон томони ушбу йўналишдаги қатор хорижий компаниялар имкониятларини ўрганмоқда.
"Ҳозирги вақтда хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Минибасларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа 2018 йилга келиб ишга туширилиши мумкин. Бу бизга шаҳарга яқин ва регионал йўналишлардаги такси ҳайдовчиларини сифатли техника билан таъминлаш имконини беради. Асосан 11 ва 18 ўринли минибасларни ишлаб чиқармоқчимиз, шунингдек, уларда тик туриб кетувчи йўловчилар учун ҳам жой ажратиш белгиланган", — дея таъкидлаган манба.
Самарқандда яқин тўрт йил ичида 300га яқин янги такси йўналишлари очилиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди