Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга ва дўст Покистон халқига Синд музофотининг Сехван-Шариф шаҳрида содир этилган террорчилик хуружи оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди, деб ёзмоқда Газета.уз нашри.
Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказди ҳамда жароҳат олганларнинг тез орада соғайиб кетишини тилади.
Пайшанба куни кечқурун Сехван-Шарифда Лал Шахбоз Қаландар мақбараси ҳудудида портлаш содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, 90 га яқин киши ҳалок бўлди, 300 дан зиёди жароҳатланди. Портлаш учун жавобгарликни ИШИД тўдаси ўз зиммасига олди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди