Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасида янги консулхоналар очиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда вазирнинг биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов маълум қилган.
Унинг маълумот беришича, Ўзбекистон консулхоналари Россиянинг Санкт-Петербург, Қозон, Ростов, Екатеринбург, Владивосток, шунингдек, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳарларида очилиши режалаштирилмоқда.
У хориждаги консулхоналардаги ходимлар сони ҳам оширилишини таъкидлаган.
Вазир ўринбосарининг айтишича, Ташқи ишлар вазирлиги ва энг аввало Ўзбекистоннинг Россиядаги консулхоналари мамлакатдан четга миграция оқими бу қадар шиддат билан ўсишига тайёр эмасди.
«Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, президентнинг виртуал қабулхонаси очилганидан буён Ташқи ишлар вазирлиги фаолияти бўйича 3 минг мурожаат келиб тушган. Шуннинг учдан икки қисми консуллик хизматларига алоқадор.
Россияда айни вақтда фақат Москва ва Новосибирск шаҳарларида консуллик бўлимлари мавжуд. Бу Россиядаги кўп сонли ўзбекистонликларга етарли хизмат кўрсатиш имкониятини бермаяпти», — дея қўшимча қилган Ваҳобов. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади