Президентимиз Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 23 июнь куни Фарғона вилоятига ташриф буюради, деб хабар беради Dia.uz нашри.
Мирзиёевнинг 23 июнь куни Фарғонага ташрифи бошланса, у камида икки кун давом этади. Ойнинг 25-26 саналари эса Рамазон ҳайити ва арафасига тўғри келади. Бундан келиб чиқадики, давлатимиз раҳбари Наманганга ҳайитдан сўнг қадам ранжида қилади.
Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга ташрифини кўпчилик орзиқиб кутмоқда. Вилоятда президент ташрифидан сўнг йирик ишлаб чиқариш объектлари лойиҳалари тасдиқланиши, минглаб иш ўринларини яратилишига замин ҳозирлайди.
Фарғона вилоятида ташрифга тайёргарлик кўрилмоқда, шаҳар ва туманларда ободонлаштириш ишлари олиб амалга ошрилаётир.
Президент шу пайтгача Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ва Андижон вилоятларига ташрифлар уюштирди. Бу ташрифлардан сўнг у ҳар бир вилоятда улкан ўзгаришлар юз бераётганига барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Давлат раҳбари турли учрашувлар ўтказиб, амалга оширилиши лозим лойиҳалар юзасидан тавсиялар бериб келмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди