6 369
Ўзбекистон ва Россия 612 млн долларлик мева-сабзавот етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади
Ўзбекистон ва Россия жорий йилнинг январь-апрель ойларида умумий қиймати 612 млн доллар бўлган янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотини етказиб бериш бўйича 20 та шартномани имзолади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев ЎзА’га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, 2017 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулоти экспортини 2016 йилнинг шу даври билан таққослаганда 9 фоизга оширди.
Владимир Тюрденевнинг айтишича, Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш бугунги кунда устувор вазифа ҳисобланади.
Россия элчисининг қайд этишича, Ўзбекистон ва Россия товар ҳамда транспорт воситаларининг ҳаракатланишида божхона амалиётларини амалга ошириш тартибини, шунингдек, фитосанитар назоратни (“яшил йўлак”) соддалаштиришни ташкил этиш бўйича келишув имзолашган.
Тюрденевнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Россия ишбилармон доиралари делегацияларининг Тошкентда сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Иккинчи Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида иштирок этишини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзагроэкспорт” маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2017 йилда мева-сабзавот маҳсулотининг умумий экспортини 2016 йил билан таққослаганда 1,55 баробарга – 1,27 млн тоннага қадар оширишни режалаштирмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради